Fuqarolik kodeksi

898-modda. Ашёни ташкилотларнинг кийимхоналарида сақлаш

Агар ташкилотларнинг кийимхоналарида ашёларни ҳақ эвазига сақлаш ҳақида ашёни сақлашга топшириш вақтида келишиб қўйилган ёки бошқа очиқ усулда шартлашилган бўлмаса, уларда ашё сақлаш бепул ҳисобланади. Ашё кийимхонада сақлаш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқлаш учун сақловчи юк топширувчига номерли жетон ёки ашё сақлаш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа белги беради. Кийимхонага топширилган ашё жетон тақдим этувчига берилади. Бунда сақловчи жетон тақдим этувчининг ашёни олишга ваколатларини текшириши шарт эмас. Бироқ, омонат сақловчи жетон уни тақдим этувчига қарашли эканлигига шубҳаланса, ашёни жетон тақдим этувчига қайтариб беришни тўхтатиб туришга ҳақли. Юк топширувчи жетонни йўқотиб қўйган, лекин унинг ашёларни кийимхонага топширганлиги ёки ашёларнинг унга тегишлилиги сақловчида шубҳа туғдирмаган ёхуд юк топширувчи томонидан исботланган ҳолларда ҳам сақловчи кийимхонадаги ашёни беришга ҳақли. Ташкилотларнинг ашёлар кийимхоналарда бут сақланиши учун жавобгарлиги, шунингдек талаб қилиб олинмаган ашёларни сақлаш муддатлари ушбу Кодекс 897-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган қоидалар бўйича белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.