Fuqarolik kodeksi

895-modda. Ломбарддан талаб қилиб олинмаган ашёлар

Юк топширувчи ашёларни қайтариб олишдан бош тортган тақдирда, ломбард уларни уч ой мобайнида сақлаб туриши шарт. Бу муддат ўтганидан кейин талаб қилиб олинмаган ашёлар ломбард томонидан ушбу Кодекс 289-моддасининг еттинчи қисмида белгилаб қўйилган тартибда сотилиши мумкин. Ашёларни сотишдан тушган пулдан сақлаш ҳақи ва ломбардга тегишли бошқа тўловлар қопланади. Пулнинг қолган қисми ломбард томонидан сақлов паттасининг эгасига у тақдим этилганида қайтариб берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.