Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
тарафлардан бирининг шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
агар шартномада бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, фойда олувчи фуқаронинг вафот этиши, фойда олувчи юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан;
ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этганида, у муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланганида, шунингдек якка тадбиркор тўловга қобилиятсиз деб топилганида;
ишончли бошқарувчи юридик шахс тугатилганида, у тўловга қобилиятсиз деб топилганида;
фойда олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома бўйича фойдани олишдан бош тортганида;
ишончли бошқарувчи ёки бошқарув муассиси ишончли бошқарувчи учун мол-мулкни ишончли бошқаришни шахсан амалга ошириши мумкин эмаслиги муносабати билан бошқарувни амалга оширишдан бош тортганида;
бошқарув муассиси ишончли бошқарувчига шартномада келишилган ҳақни тўлаган ҳолда ушбу модданинг тўртинчи бандида кўрсатилганидан бошқа сабабларга кўра шартномани бажаришдан бош тортганида;
ишончли бошқарувчи ўзининг мажбуриятларини тегишли даражада бажармаган тақдирда шартнома суднинг қарорига мувофиқ бекор қилинганида;
қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бекор қилинганида ишончли бошқаришда бўлган мол-мулк, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқарув муассисига топширилади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилинганида иккинчи тараф, агар шартномада бошқача муддат белгиланган бўлмаса, камида уч ой олдин бундан хабардор қилиб қўйилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn861-modda. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасининг бекор бўлиши
(861-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.