Мол-мулкни ишончли бошқариш пайтида фойда олувчининг ёки бошқарув муассисининг манфаатлари тўғрисида етарли ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи фойда олувчига қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса мол-мулкни ишончли бошқариш вақтида бой берилган фойдани, бошқарув муассисига эса мол-мулкни йўқотиш ёки унга шикаст етказиш билан келтирилган зарарни, шунингдек бой берилган фойдани тўлайди.
Агар ишончли бошқарувчи ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч туфайли ёки фойда олувчининг ёхуд бошқарув муассисининг ҳаракатлари туфайли келиб чиққанлигини исбот қилиб бера олмаса, етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Ишончли бошқарувчи ўзига берилган ваколатлардан четга чиққан ёки ўзи учун белгилаб қўйилган чеклашларни бузган ҳолда тузган битим бўйича мажбуриятларни ишончли бошқарувчи шахсан ўзи бажаради. Агар битимда қатнашувчи учинчи шахслар ваколатлардан четга чиқилганлигини ёки белгилаб қўйилган чеклашларни билмаган бўлсалар ёки билишлари керак бўлмаган бўлса, вужудга келган мажбуриятлар ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгилаб қўйилган тартибда бажарилиши керак. Бу ҳолда бошқарув муассиси ишончли бошқарувчидан у келтирган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабати билан вужудга келган мажбуриятлар бўйича қарзлар ушбу мол-мулк ҳисобидан тўланади. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ундирув ишончли бошқарувчининг мол-мулкига, унинг мол-мулки ҳам етарли бўлмаганида эса — бошқарув муассисининг ишончли бошқаришга топширилмаган мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси уни тегишли суратда бажармаслик туфайли бошқарув муассисига ёки фойда олувчига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг ўрнини қоплашни таъминлаш учун ишончли бошқарувчининг гаров беришини назарда тутиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
859-modda. Ишончли бошқарувчининг жавобгарлиги
(859-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.