Fuqarolik kodeksi

857-modda. Ишончли бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ишончли бошқарувчи қонунда ва мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида назарда тутилган доирада ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка нисбатан мулкдор ҳуқуқларини амалга оширади. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни бошқариш соҳасидаги ҳаракатларни амалга ошириш натижасида қўлга киритган ҳуқуқлар ана шундай мол-мулк таркибига киритилади. Ишончли бошқарувчининг ана шундай ҳаракатларни амалга ошириши натижасида вужудга келган мажбуриятлар шу мол-мулк ҳисобидан бажарилади. Ишончли бошқарувчи бошқарувга топширилган кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга беришни ва гаровга қўйишни фақат бу ҳол мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида назарда тутилган ҳолларда амалга оширишга ҳақли. Ишончли бошқарувда бўлган мол-мулкка ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун ишончли бошқарувчи ўзининг ҳуқуқлари ҳар қандай бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга (ушбу Кодекснинг 228, 229, 231, 232-моддалари). Ишончли бошқарувчи бошқарувнинг муассисига ва фойда олувчига мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси билан белгиланган муддатларда ва тартибда ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиб туради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.