Fuqarolik kodeksi

849-modda. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси

Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади. Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқарар экан, ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ушбу мол-мулкка нисбатан фойда олувчининг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилишга ҳақли. Қонунда ёки шартномада мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга нисбатан чекловлар назарда тутилиши мумкин. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ишончли бошқарувчи ўз номидан амалга оширади, бунда у ўзининг шундай бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатади. Агар ёзма тарзда расмийлаштиришни талаб қилмайдиган ҳаракатлар амалга оширилаётганида иккинчи тараф ишончли бошқарувчи бу ҳаракатларни ана шундай бошқарувчи сифатида амалга ошираётганлигидан хабардор қилинган бўлса, ёзма ҳужжатларда эса ишончли бошқарувчининг исми ёки номидан кейин тегишли белги қўйилган бўлса, мазкур шартга риоя қилинган ҳисобланади. Ишончли бошқарувчининг ана шундай бошқарувчи сифатида ҳаракат қилиши тўғрисида кўрсатма бўлмаса, у учинчи шахслар олдида шахсан мажбурият олади ва улар олдида фақат ўзига қарашли мол-мулк билан жавоб беради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.