Fuqarolik kodeksi

847-modda. Воситачининг воситачилик шартномасини бажаришдан бош тортиши

Воситачи муддати кўрсатилмасдан тузилган воситачилик шартномасини бажаришдан истаган вақтда бош тортишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда комитентни, агар хабардор қилишнинг узоқроқ муддати шартномада кўзда тутилган бўлмаса, ўттиз кундан кечиктирмасдан хабардор қилади. Бундай ҳолда воситачи ўз ихтиёридаги комитентнинг мол-мулки тўлиқ сақланиши учун чоралар кўриши шарт. Комитент воситачилик шартномаси бекор бўлгунича воситачининг ихтиёридаги мол-мулкни тасарруф қилиши шарт. Агар у мана шу мажбуриятни бажармаса, воситачи ё мол-мулкни комитент ҳисобидан сақлашга топширишга ёки уни комитент учун мумкин қадар фойдали баҳода сотишга ҳақли. Воситачилик шартномасини бажаришдан бош тортган воситачи воситачилик ҳақини олиш ҳамда шартнома бекор бўлган пайтда ўзига тегишли бўладиган харажатларни ундириб олиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.