Fuqarolik kodeksi

829-modda. Топшириқсиз қилинган ҳаракатлардан манфаатдор шахснинг мажбуриятлари

Топшириқсиз қилинган ҳаракатлардан манфаатдор бўлган шахс унинг манфаатларини кўзлаб иш олиб борган шахсга зарур харажатларни ва бошқа ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Мазкур мажбурият бошқа шахснинг манфаатлари йўлидаги ҳаракатлар оқилона бўлиб, бироқ кўзланган натижага эришилмаган ҳолларда ҳам сақланиб қолади. Лекин бошқа шахснинг мол-мулкига зарар етказишнинг олди олинган ҳолларда ўрнини қоплаш ҳақининг миқдори мол-мулкнинг қийматидан ошиб кетмаслиги керак. Агар шахснинг ҳаракатлари бевосита бошқа шахснинг манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлмаса, шу жумладан уларни амалга оширган шахс ўз манфаатларимни кўзлаб ҳаракат қиляпман деб хато ўйлаган ва унинг ҳаракатлари бошқа шахснинг асоссиз бойиб кетишига олиб келган ҳолларда ҳам ушбу Кодекснинг 58-бобида назарда тутилган қоидалар қўлланади. Бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб қилинган ҳаракатлар унинг тадбиркорлик фаолияти доирасига кирган тақдирда, бу шахс ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаш билан бир қаторда тегишли миқдорда ҳақ тўланишини ҳам талаб қилишга ҳақли. Бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилган шахснинг манфаатдор шахс маъқуллаганидан кейинги ҳаракатлари муносабати билан қилган харажатлари ва кўрган бошқа зарарлари тегишли турдаги шартнома тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ қопланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.