Fuqarolik kodeksi

805-modda. Инкассо топшириғини бажариш

Бирон-бир ҳужжат бўлмаган ёки ҳужжатлар ташқи аломатларига кўра инкассо топшириқномасига мос бўлмаган тақдирда ижро этувчи банк бу ҳақда дарҳол инкассо топшириқномасини берган шахсга хабар қилиши шарт. Мазкур камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, банк топшириқларни бажармасдан ҳужжатларни қайтариб юборишга ҳақли. Ҳужжатлар қандай шаклда олинган бўлса, ўша шаклда тўловчига тақдим этилади, инкассо операциясини расмийлаштириш учун зарур бўлган банк белгилари ва ёзувлари бундан мустасно. Агар ҳужжатлар олиниши биланоқ улар бўйича пул тўланиши шарт бўлса, ижрочи банк инкассо топшириқномасини олган заҳоти тўловга тақдим этиши шарт. Агар ҳужжатлар бўйича пул бошқа муддатда тўланиши керак бўлса, ижрочи банк тўловчининг акцептини олиш учун ҳужжатларни инкассо топшириқномаси олиниши биланоқ, дарҳол акцептга тақдим этиши керак, тўлов талаби эса ҳужжатда кўрсатилган тўлов муддати бошланадиган кундан кечиктирмасдан қўйилиши керак. Қисман бажариладиган тўловлар банк қоидаларида белгилаб қўйилган ҳолларда ёки инкассо топшириқномасида махсус рухсат бўлса қабул қилиниши мумкин. Олинган (инкассоланган) суммалар ижрочи банк томонидан дарҳол банк-эмитент тасарруфига топширилиши, у эса бу суммаларни мижознинг ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт. Ижрочи банк инкассо қилинган суммадан ўзига тегишли ҳақни ва харажатларни қоплашга кетадиган пулни ушлаб қолишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.