Банк омонати шартномаси омонатни талаб қилиниши биланоқ бериш (талаб қилингунча сақланадиган омонат) ёки омонатни шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш (муддатли омонат) шарти билан тузилади.
Банк омонати шартномасида қайтариб беришнинг қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шартлари асосида омонатлар қўйиш ҳам назарда тутилиши мумкин.
Банк омонати шартномаси бўйича, омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби билан омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт, юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно.
Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонунчиликда белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт.
Муддатли ёки бошқа омонат, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат юзасидан фоизлар ёхуд бошқа даромадлар тўланмайди.
Омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин ёки қайтаришнинг бошқа шартлари билан қўйилган омонат суммасини банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олгунча сақлаш шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
762-modda. Омонатларнинг турлари
(762-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.