Fuqarolik kodeksi

698-modda. Пудратчининг мажбуриятлари

Илмий-текшириш ишлари ёки тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи: буюртмачи билан келишилган дастур (техника-иқтисодий параметрлар)га ёки мавзуга мувофиқ ишларни бажариши ва натижасини шартномада назарда тутилган муддатда буюртмачига топшириши; интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ талабларга риоя этиши; бажарилган ишларда ўзининг айби билан йўл қўйилган, буюртмачининг техникавий топшириғида ёки шартномада назарда тутилган техника-иқтисодий параметрлардан чекинишга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан бартараф этиши; кутилаётган натижаларни олиш мумкин эмаслиги ёки ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда буюртмачини дарҳол хабардор қилиши; бундай шартномалар асосида топширилган натижаларга учинчи шахсларда алоҳида ҳуқуқлар йўқлиги ҳақида буюртмачига кафолат бериши шарт. Агар илмий-текшириш ёхуд тажриба-конструкторлик ва технология ишлари шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи: ишларни бажариш жараёнида қўлга киритилган илмий-техникавий натижаларни буюртмачининг розилигисиз эълон қилмаслиги; ишларни бажариш жараёнида қўлга киритилган ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижаларни ҳимоя қилиш чораларини кўриши ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилиши; буюртмачига бажарилган ишларда қўлланилган ҳуқуқий муҳофазага лойиқ илмий-техникавий натижалардан фойдаланиш ҳақидаги махсус лицензияни бериши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.