Fuqarolik kodeksi

678-modda. Пудратчининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш мажбуриятлари

(678-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ ишларни амалга ошираётган вақтда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб боришга доир қонунчиликнинг талабларига риоя этиши шарт ва бундай талаблар бузилганлиги учун учинчи шахслар олдида жавобгар бўлади. Агар буюртмачи берган материаллар (деталлар, конструкциялар)дан ва ускуналардан ишни бажариш жараёнида фойдаланиш ёки унинг кўрсатмаларини бажариш атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш тўғрисидаги тарафлар учун мажбурий бўлган талабларнинг бузилишига олиб келса, пудратчи бу материаллар ва ускуналардан фойдаланишга, кўрсатмаларни бажаришга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.