Fuqarolik kodeksi

676-modda. Буюртмачининг қурилиш пудрати шартномаси бўйича ишларнинг бажарилишини текшириши ва назорат қилиши

(676-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Буюртмачи, пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, ишларнинг бажарилишини ва сифатини, уларни бажариш муддатларига (графикка) риоя этилишини, пудратчи берган материалларнинг сифатини, шунингдек буюртмачининг материалидан пудратчи тўғри фойдаланаётганлигини текширишга ва назорат қилишга ҳақли. Буюртмачи ишларнинг бажарилиши устидан текширув ва назоратни амалга ошираётганда қурилиш пудрати шартномаси шартларидан ишлар сифатини ёмонлаштириши мумкин бўлган даражада чекинишни ёки бошқа камчиликларни аниқласа, бу тўғрида дарҳол пудратчига хабар бериши шарт. Буни хабар қилмаган буюртмачи аниқланган камчиликларни кейинчалик важ қилиб келтириш ҳуқуқини йўқотади. Агар пудратчи буюртмачидан қурилиш жараёнида олган кўрсатмалар қурилиш пудрати шартномаси шартларига зид бўлмаса ва пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашишдан иборат бўлмаса, пудратчи бундай кўрсатмаларни бажариши шарт. Ишни тегишли даражада бажармаган пудратчи буюртмачининг бу ишларни текширмагани ва назорат қилмаганини важ қилиб келтиришга ҳақли эмас, қонунчиликда бундай текшириш ва назоратни амалга ошириш буюртмачининг зиммасига юкланган ҳоллар бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.