Fuqarolik kodeksi

643-modda. Пудратчи буюртмачини огоҳлантириб қўйиши шарт бўлган ҳолатлар

Пудратчи қуйидагиларни аниқлаган тақдирда дарҳол буюртмачини огоҳлантириши ва ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб туриши шарт: буюртмачи берган материал, ускуналар, техник ҳужжатлар ёки қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилган ашёнинг яроқсизлиги ёки сифатсизлигини; буюртмачининг ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини бажариш унинг учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини; пудратчига боғлиқ бўлмаган, бажарилаётган иш натижаларининг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ёхуд ишни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган бошқа ҳолатларни. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида буюртмачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга жавоб олиш учун шартномада кўрсатилган муддат ўтишини, бундай муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддат ўтишини кутмасдан ёхуд буюртмачи ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма берган бўлишига қарамасдан ишни давом эттираверган пудратчи буюртмачи унга ёки пудратчи буюртмачига тегишли талаблар қўйганида мазкур ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмас. Агар буюртмачи пудратчининг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисида ўз вақтида ва асосли огоҳлантирганига қарамасдан, оқилона муддатда яроқсиз ёки сифатсиз материални алмаштирмаса, ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишнинг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўрмаса, пудратчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.