Fuqarolik kodeksi

629-modda. Текин фойдаланиш шартномасидаги тарафларнинг ўзгариши

Ссуда берувчи ашёни бошқа шахсга беришга ёки уни ҳақ эвазига фойдаланиш учун учинчи шахсга топширишга ҳақли. Бунда аввал тузилган текин фойдаланиш шартномаси бўйича ҳуқуқлар янги мулкдор ёки фойдаланувчига ўтади, унинг ашёга нисбатан ҳуқуқлари қаторига ссуда олувчининг ҳуқуқлари қўшилади. Ссуда берувчи фуқаро вафот этган ёхуд ссуда берувчи юридик шахс қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда текин фойдаланиш шартномаси бўйича уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари меросхўрга ёки бошқа ҳуқуқий ворисга ёхуд ашёга мулк ҳуқуқи ёки ашёни текин фойдаланиш учун топширишга асос бўлган ўзга ҳуқуқ ўтган бошқа шахсга ўтади. Ссуда олувчи юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, текин фойдаланиш шартномасида бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, унинг шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.