Fuqarolik kodeksi

627-modda. Текин фойдаланиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш

Ссуда берувчи қуйидаги ҳолларда шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, агар ссуда олувчи: ашёдан шартномага ёки ашёнинг вазифасига мувофиқ фойдаланмаса; ашёни соз ҳолатда сақлаш ёки уни асраш мажбуриятларини бажармаса; ашёнинг ҳолатини анча ёмонлаштирса; ссуда берувчининг розилигисиз ашёни учинчи шахсга берган бўлса. Ссуда олувчи қуйидаги ҳолларда текин фойдаланиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли: ашёдан нормал фойдаланишни мумкин бўлмайдиган ёки қийин қилиб қўядиган нуқсонларни аниқлаган бўлса, бу нуқсонлар хусусида шартнома тузиш пайтида билмаган ва билиши мумкин бўлмаган тақдирда; агар ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра ашё ундан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келиб қолса; агар шартнома тузишда ссуда берувчи уни топширилаётган ашёга нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида огоҳлантирмаган бўлса; ссуда берувчи ашёни ёки унга мансуб ашёларни ва тегишли ҳужжатларни бериш мажбуриятини бажармаса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.