Fuqarolik kodeksi

621-modda. Текин фойдаланиш учун берилган ашёнинг камчиликлари учун жавобгарлик

Ссуда берувчи текин фойдаланиш шартномасини тузиш пайтида қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик билан ашёнинг камчиликларини айтиб қўймаган бўлса, бу камчиликлар учун жавоб беради. Бундай камчиликларни аниқлаганида ссуда олувчи ўз хоҳишига қараб, ссуда берувчидан ашёдаги камчиликларни текин бартараф этишни ёки ашёнинг камчиликларини бартараф этишга қилинган харажатларни қоплашни ёхуд текин фойдаланиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Ссуда олувчининг талабларидан ёки унинг ашёдаги камчиликларни ссуда берувчининг ҳисобидан бартараф этиш ниятидан хабардор қилинган ссуда берувчи бузуқ ашёни кечиктирмасдан тегишли ҳолатдаги худди шундай ашё билан алмаштириши мумкин. Ашёнинг текин фойдаланиш шартномасини тузиш вақтида кўрсатиб ўтилган ёки ссуда олувчига олдиндан маълум бўлган ёхуд у ашёни кўздан кечириш ёки шартнома тузиш ёхуд ашёни топшириш вақтида унинг созлигини текшириш чоғида аниқлаши лозим бўлган камчиликлари учун ссуда берувчи жавобгар бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.