Fuqarolik kodeksi

601-modda. Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси

(601-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойлар фуқароларга уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан берилади. Уй-жойни ижарага беришнинг бундай шартномаси бўйича ижарага олувчи билан бирга яшайдиган унинг оила аъзолари уй-жойни ижарага бериш шартномаси бўйича барча ҳуқуқлардан ижарага олувчи билан тенг фойдаланадилар ва барча мажбуриятларни бажарадилар. Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг талабига биноан шартнома оила аъзоларининг биттаси билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи вафот этган ёки уй-жойдан чиқиб кетган тақдирда, шартнома уй-жойда яшаб турган оила аъзоларининг бири билан тузилади. Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган асослар, шартлар ва тартибда тузилади. Бундай шартномага нисбатан ушбу Кодекс 603, 604, 607, 609, 610-моддаларининг, шунингдек 613-модда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларининг қоидалари қўлланади. Ушбу Кодекснинг бошқа қоидалари, агар уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномасига нисбатан қўлланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.