Fuqarolik kodeksi

595-modda. Лизинг олувчининг ҳуқуқлари

(595-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)

Мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса: лизинг тўловларини тўхтатиб туриш; етказиб берилаётган мол-мулкни рад этиш ва лизинг шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Лизинг шартномасида назарда тутилган тақдирда, лизинг олувчи бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши таъминоти сифатида лизинг объектини мазкур объект қийматининг лизинг берувчига тўланиши лозим бўлган лизинг тўловларининг қолган суммасидан ортиқ бўлган қисми бўйича бериши мумкин. Лизинг шартномасининг муддати тугагач, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб қолади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.