Ижарага олувчи транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаб туриши, жумладан уни жорий таъмирлашни, шунингдек, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, капитал таъмирлашни ҳам амалга ошириши шарт.
Ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини ўз кучи билан бошқаради, шунингдек ундан тижорат мақсадида ва техник фойдаланишни амалга оширади.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини сақлаш, уни суғурталаш, шу жумладан ўз жавобгарлигини суғурталаш, транспорт воситасини ишлатиш билан боғлиқ харажатларни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
568-modda. Транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда ижарага берилганида ижарага олувчининг мажбуриятлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.