Агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни ўз ҳисобидан капитал таъмирлаши шарт.
Ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар натижасида келиб чиққан шошилинч зарурат туфайли ўтказиладиган таъмирлашни ижарага берувчи ўз ҳисобидан амалга ошириши шарт.
Капитал таъмирлаш мулк ижараси шартномасида белгиланган муддатда, агар бу муддат шартномада белгиланмаган ёки шошилинч зарурат туфайли ўтказилса, оқилона муддатда амалга оширилмоғи лозим.
Ижарага берувчининг капитал таъмирлаш мажбуриятини бажармаслиги ижарага олувчига ўз хоҳишига кўра:
шартномада белгиланган ёхуд шошилинч зарурат тақозо этаётган капитал таъмирлашни амалга ошириб, таъмирлаш қийматини ижарага берувчидан ундириб олиш ёхуд мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ҳисобига ўтказиш;
ҳақни тегишинча камайтиришни талаб қилиш;
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
547-modda. Ижарага берувчининг ижарага олинган мол-мулкни сақлаш мажбуриятлари
(547-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.