Агар уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тегишли даражада бажармаса, бошқа шахсга берувчи таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни ёки шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкин.
Агар олувчининг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошқа шахсга берувчига шартлашилган таъминотни бера олмайдиган даражада ўзгарса ёки бошқа шахсга берувчи меҳнат қобилиятини тикласа, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси олувчининг талабига кўра бекор қилиниши мумкин.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган тақдирда уй (уйнинг бир қисми), квартира бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси бошқа шахсга берувчининг талабига кўра бекор қилинган тақдирда олувчи шартнома амалда бўлган вақтда бошқа шахсга берувчини таъминлаш ва уйни (уйнинг бир қисмини), квартирани сақлаб туришга қилган харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn533-modda. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш
Oddiy tilda
**NIMANI ANGLATADI**
Умрбод таъминлаш шартномаси — бу уй ёки квартирани берувчи шахс ўлгунча олувчи унга пул ёки бошқа ёрдам беради, ўлгач уй унга қолади. Агар олувчи ўз мажбуриятини бажармаса ёки берувчи яхши ҳолга келса, шартнома бекор қилиниши мумкин.
**KIMGA TEGISHLI**
Бу қоида уй ёки квартирани умрбод таъминлаш шартномаси орқали берувчи ва олувчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
**AMALDA**
Қари ота ўз уйини ёш адамга берди, шартномада ёш адам унга ҳар ой пул ва озиқ-овқат бериши керак эди. Лекин ёш адам пул бера тўхтади. Қари ота суд орқали шартномани бекор қилиб, уйни қайтариб олиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.