Fuqarolik kodeksi

505-modda. Ҳадяни чеклаш

(505-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Юридик шахс оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли бўлган ашёни, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилиги билан ҳадя этишга ҳақли. Бу чеклаш қиймати катта бўлмаган одатдаги совғаларга тааллуқли эмас. Умумий биргаликдаги мулкни ҳадя қилишга ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда умумий биргаликдаги мулкнинг барча иштирокчилари розилиги билан йўл қўйилади. Ҳадя қилувчига тегишли учинчи шахсдан талаб қилиш ҳуқуқини ҳадя қилиш ушбу Кодекс 313-317, 319 ва 320-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ижара ҳуқуқини ёки бошқаларнинг ашёсига ўзгача ҳуқуқни унинг мулкдорининг ёки унга нисбатан оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг розилигисиз ҳадя қилишга, агар бундай ҳуқуққа асос бўлган қонунда ёки шартномада уни мазкур шахслар розилигисиз бошқа шахсларга бериш тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. Ҳадя олаётган шахс ўрнига унинг учинчи шахс олдидаги мажбуриятини бажариш йўли билан ҳадя қилиш ушбу Кодекс 241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ҳадя олувчининг учинчи шахсдан қарзини ҳадя қилувчининг ўзига олиши йўли билан ҳадя қилиш ушбу Кодекс 322-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.