Fuqarolik kodeksi

495-modda. Корхонани камчиликлар билан топшириш ва қабул қилиш оқибатлари

(495-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Топшириш далолатномаси бўйича сотувчи томонидан таркиби, шу жумладан топширилган мол-мулкининг сифати, корхонани сотиш шартномасида назарда тутилган талабга мувофиқ бўлмаган корхонанинг топширилиши ва сотиб олувчининг қабул қилиши оқибатлари, агар шартномадан бошқача тартиб келиб чиқмаса ва у ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 393-395, 399, 402, 408, 412-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида аниқланади. Корхона топшириш далолатномасига мувофиқ топширилган ва қабул қилинган бўлиб, унда корхонанинг аниқланган камчиликлари ва йўқотилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган тақдирда, агар корхонани сотиш шартномасида бундай ҳолларда бошқа талабларни қўйиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи корхонанинг харид нархини тегишинча камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Сотиб олувчига корхона таркибида сотувчининг корхонани сотиш шартномасида ёки топшириш далолатномасида кўрсатилмаган қарзлари (мажбуриятлари) ҳам топширилган тақдирда, агар сотиб олувчи шартнома тузиш ва корхонани топшириш вақтида бундай қарз (мажбурият)лар борлигини билганини сотувчи исботламаса, сотиб олувчи харид нархини камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Сотувчи корхона таркибида топширилган мол-мулкдаги камчиликлар тўғрисида ёки топширилиши лозим бўлган айрим турдаги мол-мулкнинг бу таркибда йўқлиги тўғрисида сотиб олувчидан билдириш хати олган ҳолларда тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни дарҳол алмаштириши ёки сотиб олувчига етишмаётган мол-мулкни бериши мумкин. Агар корхонанинг сотувчи жавобгар бўлган камчиликлар туфайли корхонани сотиш шартномасида айтиб ўтилган мақсадлар учун яроқсизлиги ва бу камчиликлар ушбу Кодексга, қонунчилик ёки шартномага мувофиқ белгиланган шартларда, тартиб ва муддатларда сотувчи томонидан бартараф қилинмаганлиги ёки бундай камчиликларни бартараф қилиб бўлмаслиги аниқланган бўлса, сотиб олувчи корхонани сотиш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришни ва тарафлар шартномага мувофиқ бажарганларини қайтаришни суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.