Fuqarolik kodeksi

486-modda. Кўчмас мулкни топшириш

Кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга оширилади. Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг кўчмас мулкни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бу мулк сотиб олувчига топширилганидан ва топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тарафлар имзолаганидан кейин бажарилган ҳисобланади. Тарафлардан бирининг кўчмас мулкни шартномада назарда тутилган шартларда топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бўйин товлаши, тегишли равишда сотувчининг мулкни топшириш мажбуриятини бажаришдан, сотиб олувчининг эса мулкни қабул қилиб олиш мажбуриятини бажаришдан бош тортиши деб ҳисобланади. Сотиб олувчининг кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шартларига мос бўлмаган кўчмас мулкни қабул қилиб олиши, шу жумладан бундай мос келмаслик хусусида кўчмас мулкни топшириш тўғрисидаги ҳужжатда айтиб ўтилган ҳолларда ҳам, сотувчини шартномани тегишли даражада бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлолмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.