Fuqarolik kodeksi

48-modda. Юридик шахснинг жавобгарлиги

(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Мулкдор томонидан молиявий таъминланадиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ушбу Кодекс 76-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида жавоб беради. Юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг мулкдори ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс, шунингдек қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассиснинг (иштирокчининг) ёки мулкдорнинг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, бундан ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига қонунга мувофиқ унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга. Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида тўловга қобилиятсиз бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги улар томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.