Энергия таъминоти шартномаси энергия билан таъминловчи ташкилот тармоқларига қонунчиликда белгиланган тартибда уланган энергия қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари ва асбоблари мавжуд бўлган абонент билан тузилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, абонент тармоққа белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб у билан шартнома тузилган ҳисобланади.
Энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан бири уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. Шартнома янги муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, тарафларнинг ўзаро муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар аввал тузилган шартнома билан тартибга солиб турилади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
469-modda. Энергия таъминоти шартномасини тузиш ва муддатини узайтириш
(469-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.