Давлат контракти давлат буюртмачисининг маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) қабул қилган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги буюртмаси асосида тузилади.
Берган буюртмаси маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) томонидан қабул қилинган давлат буюртмачиси учун давлат контракти тузиш шарт ҳисобланади.
Давлат контрактини тузиш қонунчиликда белгиланган ҳоллардагина ва давлат контрактини бажариш туфайли маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) кўриши мумкин бўлган барча зарарни давлат буюртмачиси қоплаган тақдирдагина маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) учун мажбурий ҳисобланади.
Агар давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги буюртма танлов бўйича жойлаштирилса, танлов ғолиби деб эълон қилинган маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) билан давлат контрактини тузиш давлат буюртмачиси учун мажбурий ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
459-modda. Давлат контрактини тузиш асослари
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 459-модданинг тўртинчи қисмининг чиқарилиш санаси 2025 йил 8 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.