Сотиб олувчи (олувчи) қонунчиликка ёки маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи топширган товарни рад этган тақдирда у бу товарнинг бут сақланишини таъминлаши (масъулиятли сақлаш) ва бу ҳақда товар етказиб берувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчи (олувчи) масъулиятли сақлашга олган товарни олиб чиқиб кетиши ёки оқилона муддат ичида тасарруф этиши шарт. Агар маҳсулот етказиб берувчи шу муддатда товарни тасарруф этмаса, сотиб олувчи товарни реализация қилишга ёки маҳсулот етказиб берувчига қайтариб юборишга ҳақли.
Сотиб олувчининг товарни масъулиятли сақлашга қабул қилиш, товарни реализация қилиш ёки уни маҳсулот етказиб берувчига қайтариб юбориш билан боғлиқ зарур харажатлари маҳсулот етказиб берувчи томонидан қопланиши лозим. Бунда товарни реализация қилишдан тушган пул суммаси, сотиб олувчига тегишли қисми чегириб қолинган ҳолда, маҳсулот етказиб берувчига топширилади.
Сотиб олувчи қонунчиликда ёки шартномада белгиланган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчидан товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
447-modda. Сотиб олувчи қабул қилмаган товарни масъулиятли сақлаш
(447-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.