Fuqarolik kodeksi

443-modda. Тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш

Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган товар етказиб берувчи, агар товар етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, етказиб берилмаган товарлар миқдорини шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги даврда (даврларда) тўлдириши лозим. Узоқ муддатли шартномага мувофиқ товар етказиб беришнинг айрим даврида маҳсулот етказиб берувчи томонидан тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрни, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарлар тўлиқ етказиб берилмаган йилнинг кейинги даврида (даврларида) тўлдирилиши лозим. Товарлар маҳсулот етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки сотиб олувчининг жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган бир неча олувчига жўнатилган тақдирда бир олувчига шартномада ёки жўнатиш разнарядкасида назарда тутилганидан ортиқ миқдорда етказиб берилган товарлар бошқа олувчиларга тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини қоплаш учун ҳисобга олинмайди ва агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар етказиб берувчи томонидан тўлдирилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.