Fuqarolik kodeksi

440-modda. Маҳсулот етказиб бериш даврлари

(440-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Агар тарафлар товарларни шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида туркум-туркум қилиб етказиб беришни назарда тутган бўлсалар ва унда алоҳида туркумларни етказиб бериш муддатлари (етказиб бериш даврлари) белгиланмаган бўлса, товарлар ҳар ойда бир хил туркумларда етказиб берилиши лозим, башарти қонунчиликдан, мажбуриятнинг моҳиятидан ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб англашилмаса. Шартномада маҳсулот етказиб бериш даврларини белгилаш билан бир қаторда товарларни етказиб бериш (ўн кунлик, суткалик, соатлик ва ҳоказо) жадвали ҳам белгиланиши мумкин. Товарларни муддатидан олдин етказиб бериш сотиб олувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Муддатидан олдин етказиб берилган ва сотиб олувчи томонидан қабул қилинган товарлар кейинги даврда етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорига киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.