Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бир йилга, бир йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатли шартнома) ёки тарафлар келишувида назарда тутилган бошқа муддатга тузилиши мумкин.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланади.
Агар узоқ муддатли шартномада етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга ёки ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлса, шартномада тарафларнинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши лозим. Шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишинча бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга тузилган ҳисобланади.
Узоқ муддатли шартнома тарафларидан бири етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорини ёки шартноманинг бошқа шартларини кейинги даврлар учун шартномада белгиланган тартибда келишиб олишни рад қилган ёки ундан бош тортган тақдирда бошқа тараф тегишли даврларда товарларни етказиб бериш шартларини белгилаш тўғрисидаги ёхуд шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn438-modda. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг амал қилиш муддати
Oddiy tilda
МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
Нимани ангlatadi
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси — бу икки томон ўртасида товарларни муайян вақт ичида етказиб бериш тўғрисидаги келишув. Шартнома бир йилга, бир йилдан ортиқ муддатга ёки томонлар келишган бошқа муддатга тузилиши мумкин. Агар муддат белгиланмаса, шартнома автоматик равишда бир йилга ҳисобланади.
Кимга тегишли
Бу қоида сотувчи ва хариидор ўртасидаги товар етказиб бериш шартномаларига қўлланилади.
Аmalда
Компания ўз мижози билан узоқ муддатли шартнома тузди. Агар шартномада қайси товарлар қанча миқдорда етказиб берилишини кейинги йилларда қайси тартибда келишиб олишни кўрсатмаса, томонлардан бири бу масалани судга ўтказиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.