Сотиб олувчи ўзига ноозиқ-овқат товари топширилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, харид қилинган тегишли сифатли товарни харид жойида ёки сотувчи эълон қилган бошқа жойларда ўлчами, шакли, ҳажми, андазаси, ранги, тўплами бошқача бўлган худди шундай товарга алмаштиришга ҳақли, бунда у нархларда фарқ бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китобни амалга оширади.
Сотувчида алмаштириш учун зарур товар бўлмаганида сотиб олувчи харид қилинган товарни сотувчига қайтариб бериш ва унга тўланган пул суммасини олиш ҳуқуқига эга.
Агар товардан фойдаланилмаган, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган бўлса ва ушбу сотувчидан сотиб олинганининг исботи бўлса, сотиб олувчининг товарни алмаштириш ёки қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.
Ушбу моддада кўрсатилган асослар бўйича алмаштирилмайдиган ёки қайтариб олинмайдиган товарлар рўйхати қонунчиликда назарда тутилган тартибда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
433-modda. Тегишли сифатли товарни алмаштириш
(433-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.