Fuqarolik kodeksi

43-modda. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари

(43-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин. Юридик шахснинг таъсис шартномаси унинг муассислари томонидан тузилади, устави эса — тасдиқланади. Ушбу Кодексга мувофиқ бир муассис томонидан ташкил этилган юридик шахс шу муассис тасдиқлаган устав асосида иш олиб боради. Юридик шахснинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилотларнинг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаолиятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қўйилган бўлиши керак. Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, юридик шахс фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса — давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади. Юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.