Fuqarolik kodeksi

427-modda. Сотиб олувчига товар ҳақида ахборот бериш

(427-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Сотувчи сотишга таклиф қилинган товар тўғрисида сотиб олувчига зарур ва тўғри ахборотни унинг мазмуни ва уни тақдим этиш усулига нисбатан қонунчиликда белгиланган ёки одатда чакана савдода қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда бериши шарт. Сотиб олувчи чакана олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар товарни кўздан кечириш, ўз олдида товарнинг хоссаларини текширишни ёки товардан қандай фойдаланишни кўрсатишни, агар бу ҳол товарнинг хусусияти туфайли истисно қилинмаса ва чакана савдода қабул қилинган қоидаларга зид бўлмаса, талаб қилишга ҳақли. Агар сотиб олувчига сотиш жойида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган товар тўғрисидаги ахборотни дарҳол олиш имкони берилмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Сотиб олувчига товар тўғрисида тегишли ахборот олиш имконини бермаган сотувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам, агар сотиб олувчи бу камчиликлар ўзида бундай ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботласа, жавоб беради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.