Fuqarolik kodeksi

418-modda. Товарнинг баҳоси

(418-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Товарнинг баҳоси унинг оғирлигига қараб белгиланадиган бўлса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у соф оғирлиги бўйича аниқланади. Агар олди-сотди шартномасида товарнинг баҳоси уни белгилайдиган кўрсаткичлар (таннарх, харажатлар ва ҳоказо)га қараб ўзгартирилиши лозимлиги назарда тутилган бўлса, аммо шу билан бирга, баҳони қайта кўриб чиқиш усули белгиланган бўлмаса, баҳо ушбу кўрсаткичларнинг шартнома тузилган пайтдаги ва товарни топшириш пайтидаги ўзаро нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажаришни кечиктириб юборганида баҳо ушбу кўрсаткичларнинг шартнома тузилган пайтдаги ва шартномада назарда тутилган товар топшириладиган пайтдаги, агар шартномада товарни топшириш пайти назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ аниқланган пайтдаги нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Агар қонунчиликда ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.