Fuqarolik kodeksi

404-modda. Товарнинг кафолат муддатини ҳисоблаш

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати товар сотиб олувчига топширилган пайтдан эътиборан ўта бошлайди. Агар сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган ҳолатлар туфайли олди-сотди шартномасида кафолат муддати белгиланган товардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, сотувчи тегишли ҳолатларни бартараф этмагунча кафолат муддатининг ўтиши бошланмайди. Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда сотувчига товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати товарда аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга узайтирилади. Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бутловчи буюмнинг кафолат муддати асосий буюмнинг кафолат муддатига тенг ҳисобланади ва асосий буюмнинг кафолат муддати билан бир вақтда ўта бошлайди. Товар (бутловчи буюм) алмаштирилганда кафолат муддати янгидан ўта бошлайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.