Fuqarolik kodeksi

386-modda. Олди-сотди шартномаси

(386-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги товарларни олиш-сотишнинг ўзига хос жиҳатлари қонунчилик билан белгиланади. Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан қўлланади, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса. Айрим турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, товарлар етказиб бериш, энергия таъминоти, корхонани сотиш ва бошқалар) шартномаларига нисбатан, агар ушбу Кодекснинг бу турдаги шартномаларга доир қоидаларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.