Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас.
lex.uz’dagi asl matn333-modda. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари
(333-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Қарздор (бўйи бўйи қарз олган ёки мажбуриятга киришган шахс) ўз мажбуриятини бажармаса ёки яхши бажармаса, у жавоб беради. Лекин агар қарздор ўзи қилиши керак бўлган ҳамма ишларни қилганлигини исботласа, унга айб йўқ деб топилади. Тадбиркорлик ишларида форс-мажор (ўзи назорати остида бўлмаган оғир вазиятлар) туфайли бажара олмаса, жавоб бермайди.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида қарздорлар, яъни мажбуриятга киришган барча шахсларга тегишли.
AMALDA
Дўкончи сотувчи ўзи сотиш керак бўлган товарни вақтида етказмаса, у жавоб беради. Лекин агар товарлар фабрикасида ёнғин бўлиб, товарлар йўқ бўлса, бу форс-мажор ҳисобланади ва дўкончи жавоб бермайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.