Fuqarolik kodeksi

163-modda. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар

(163-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон)

Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди: шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлигига кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўланишига доир талабларига; фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади; жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига; мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.