Fuqarolik kodeksi

147-modda. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг тамом бўлиши

Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилидаги тегишли ой ва кунда тамом бўлади. Ярим йил деб белгиланган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. Йил чораклари билан ҳисобланадиган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. Бунда йил чораги уч ойга тенг деб ҳисобланади, йил чоракларининг ҳисоби эса — йил бошидан юритилади. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги ойидаги тегишли кунда тугайди. Ярим ой деб белгиланган муддатга кунлар билан ҳисобланадиган муддат деб қаралади ва у ўн беш кунга тенг бўлади. Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши тегишли рақам бўлмаган ойга тўғри келса, у ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.