Fuqarolik kodeksi

1190-modda. Тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда шартномага нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқ

(1190-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида шартнома тарафларининг келишуви бўлмаган тақдирда, бу шартномага нисбатан: олди-сотди шартномасида — сотувчи; ҳадя шартномасида — ҳадя қилувчи; ижара (мулк ижараси) шартномасида — ижарага берувчи; мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномасида — ссуда берувчи; пудрат шартномасида — пудратчи; йўловчи, багаж ва юк ташиш шартномасида — ташувчи; транспорт экспедицияси шартномасида — экспедитор; қарз шартномасида ёки бошқа кредит шартномасида — кредитор; топшириқ шартномасида — ишончли вакил; воситачилик шартномасида — воситачи; омонат сақлаш шартномасида — сақловчи; суғурта шартномасида — суғурталовчи; кафиллик шартномасида — кафил; гаров тўғрисидаги шартномада — гаровга қўювчи; пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасида — мижоз; алоҳида ҳуқуқлардан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномасида — лицензиар ҳисобланувчи тараф таъсис этилган, турар жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади. Қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида шартнома тарафларининг келишуви бўлмаган тақдирда, ушбу модда биринчи қисмининг қоидаларидан қатъи назар: кўчмас мулк тўғрисидаги шартномага нисбатан — бу мулк турган мамлакатнинг ҳуқуқи; биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага ва қурилиш пудрати шартномасига нисбатан — ана шундай фаолият амалга оширилаётган ёки шартномада назарда тутилган натижалар яратилаётган мамлакатнинг ҳуқуқи; кимошди савдосида, танлов бўйича ёки биржада тузилган шартномага нисбатан — кимошди савдоси, танлов ўтказилаётган ёки биржа жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилмаган шартномаларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда, бундай шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони амалга ошираётган тараф таъсис этилган, турар жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади. Шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони аниқлашнинг имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома энг узвий боғланган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.