Fuqarolik kodeksi

1144-modda. Қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш ва уни бошқариш

(1144-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Мол-мулкнинг бир қисми васиятнома бўйича мерос қилиб олинган тақдирда, мерос қолдирувчи томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси бутун меросни, шу жумладан унинг қонун бўйича ворислик тартибида ўтадиган қисмини ҳам муҳофаза қилади ва бошқаради. Ушбу Кодекснинг 1131-моддасига мувофиқ васиятнома бўйича меросхўрлар ёки суд томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси, агар қонун бўйича меросхўрлар мероснинг қонун бўйича ворислик қилиш тартибида ўтадиган қисмига нисбатан кўрсатилган мажбуриятларни ижро этиш учун мерос бошқарувчисини тайинлашни талаб қилмасалар, умуман бутун меросни муҳофаза қилиш ҳамда уни бошқариш мажбуриятларини амалга оширади. Меросни бошқарувчи қонун бўйича меросхўрлардан бир ёки бир нечтасининг илтимосига биноан мерос очилган жойдаги нотариус томонидан тайинланади. Меросни бошқарувчи тайинланишига ёки бу иш учун танланган номзодга рози бўлмаган қонун бўйича меросхўр меросни бошқарувчи тайинланишига қарши судга мурожаат этишга ҳақли. Агар қонун бўйича меросхўрлар бўлмаса ёки номаълум бўлса, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи меросни бошқарувчи тайинланишини сўраб нотариусга мурожаат этиши лозим. Қонун бўйича меросхўрлар ҳозир бўлганлари тақдирда, уларнинг талаби билан меросни бошқарувчи мерос ҳисобидан зарур бўлган харажатлар ва оқилона ҳақ тўланган ҳолда чақириб олиниши мумкин. Меросни бошқарувчи ушбу Кодекснинг 1131-моддасида назарда тутилган ваколатларни, агар қонун бўйича ворислик хусусиятларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, васиятномани ижро этишга нисбатан амалга оширади. Меросни бошқарувчи меросни муҳофаза қилиш ва уни бошқаришга доир зарур харажатларни мерос ҳисобидан ундириш, агар меросхўрлар билан келишувида бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ҳақ ҳам олиш ҳуқуқига эгадир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.