Fuqarolik kodeksi

1083-modda. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқи

Патент билан муҳофазаланган ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан ўз хоҳишича фойдаланишдаги алоҳида ҳуқуқ, шу жумладан муҳофазаланган ечимларни қўлланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф этиш, тегишли маҳсулотларни четдан келтириш ҳуқуқи патент эгасига тегишлидир. Патент эгасидан бошқа шахслар унинг рухсатисиз ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланишга ҳақли эмас, бундай фойдаланиш ушбу Кодекс ёки бошқа қонунга мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно. Патентланган ихтирони, фойдали модель ёки саноат намунасини қўлланган ҳолда маҳсулотни рухсатсиз тайёрлаш, қўлланиш, четдан олиб келиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўлланиш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул воситасидагина тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаш патент эгаси алоҳида ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади. Бошқача ҳолат исботлангунга қадар маҳсулот патентланган усул билан тайёрланган ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.