Fuqarolik kodeksi

1077-modda. Ижрочининг ҳуқуқлари

(1077-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)

Ижрочига қуйидаги ҳуқуқлар тегишлидир: исмига бўлган ҳуқуқ; ижрони ижрочининг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи; ижродан ҳар қандай шаклда фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар, шу жумладан ижрочининг ижросидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олишга бўлган ҳуқуқ. Ижрочининг ижродан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки бундай ҳаракатларга рухсат бериш ҳуқуқини англатади: ижро ёзувини такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи); ижро ёзувининг асл нусхаси ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи); ижро ёзувини барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи); ижро ёзувининг асл нусхаси ёки нусхаларини, ҳатто улар ижрочининг розилиги билан тарқатилганидан кейин ҳамда асл нусхага ва нусхаларга бўлган мулк ҳуқуқидан қатъи назар, прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи); илгари ёзилмаган ижроларни ёзиб олиш (ёзиб олиш ҳуқуқи); ижрони эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш, агар бундай эшиттириш ёки кўрсатув учун фойдаланиладиган ижро илгари эфирга узатилмаган бўлса ёки ёзувдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилмаса (ёзиб олинмаган ижрони эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш ҳуқуқи); ижро ёзувини эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш, агар дастлаб бу ёзув нотижорат мақсадлар учун тайёрланган бўлса (ижро ёзувини эфирга узатиш ёки кабель орқали юбориш ҳуқуқи). Агар ижро ёзувининг нусхалари уларни сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш воситасида фуқаролик муомаласига қонуний киритилган бўлса, уларнинг бундан буёнги тарқатилишига ижрочининг розилигисиз ва унга ҳақ тўланмаган ҳолда йўл қўйилади. Хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг хизмат топшириғини бажариш тартибида амалга оширилган ижроларга нисбатан тегишинча ушбу Кодекснинг 1062-моддаси қоидалари қўлланилади. Ижрочилар ўз ҳуқуқларини ижро этиладиган асарлар муаллифларининг ҳуқуқларига риоя этган ҳолда амалга оширишлари керак. Ижро ёзувидан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, ижро ёзувидан фойдаланилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.