Fuqarolik kodeksi

1062-modda. Хизмат асарига бўлган муаллифлик ҳуқуқи

(1061–1062-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)

Хизмат вазифаларини ёки хизмат топшириғини бажариш тартибида яратилган асарга (хизмат асарига) бўлган муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари асар муаллифида сақланиб қолади. Хизмат асаридан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар, агар муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, иш берувчига тегишлидир. Хизмат асаридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада белгиланади. Иш берувчи билан тузилган шартномадан қатъи назар, муаллиф асар ошкор қилинган вақтдан эътиборан ўн йил ўтганидан кейин, иш берувчининг розилиги билан эса ундан ҳам олдинроқ асардан фойдаланиш ва ҳақ олиш ҳуқуқини тўлиқ ҳажмда қўлга киритади. Муаллифнинг хизмат асаридан топшириқ мақсади тақозо этмайдиган усулда фойдаланиш ҳуқуқи чекланмайди. Иш берувчи хизмат асаридан ҳар қандай тарзда фойдаланишда ўз номини кўрсатишга ёхуд уни кўрсатишни талаб қилишга ҳақлидир. Хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг хизмат топшириқларини бажариш йўсинида ушбу Кодекс 1049-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган энциклопедиялар, энциклопедик луғатлар, даврий ва давомли илмий ишлар тўпламлари, газеталар, журналлар ҳамда бошқа даврий нашрларнинг яратилишига ушбу модданинг қоидалари татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.