Fuqarolik kodeksi

1049-modda. Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари

(1049-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 16 январдаги ЎРҚ-79-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 21-модда)

Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахслар (аудиовизуал асарларни тайёрловчилар, энциклопедиялар ноширлари, продюсерлар ва бошқа шу кабилар) тегишли асарларнинг муаллифлари деб эътироф этилмайди. Бироқ ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда, бундай шахслар ана шу асарлардан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга бўладилар. Аудиовизуал асарни тайёрловчи бу асардан фойдаланилганда ўз исми ёки номини кўрсатишга ёхуд исми ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлидир. Энциклопедиялар, энциклопедик луғатлардан, илмий ишларнинг даврий ва давомли тўпламларидан, газеталар, журналлар ҳамда бошқа даврий нашрлардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар уларнинг ноширига тегишлидир. Бундай нашрлардан ҳар қандай тарзда фойдаланилганда ношир ўз исми ёки номини кўрсатишга ёхуд исми ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай нашрларга киритилган асарларнинг муаллифлари, агар муаллифлик шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, умуман нашрдан қатъи назар, ўз асарларидан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.