Маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қопланади, агар:
зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса;
зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса;
зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
1021-modda. Умумий қоидалар
(1021-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-761-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/761/0250-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.