Товарнинг нуқсонлари оқибатида етказилган зарар жабрланувчининг танловига кўра товарнинг сотувчиси ёки тайёрловчиси томонидан қопланиши лозим.
Ишнинг (хизматнинг) нуқсони оқибатида етказилган зарар ишни бажарган ёки хизматни кўрсатган шахс (ижрочи) томонидан қопланиши лозим.
Товар (иш, хизмат) тўғрисида тўлиқ ёки ишончли маълумот бермаганлик оқибатида етказилган зарар ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ қопланиши лозим.
Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш натижасида фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда мувофиқликни баҳолаш органи товарни (ишни, хизматни) сотувчи, тайёрловчи (ижрочи) билан бирга солидар жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
1018-modda. Товарнинг, ишнинг, хизматнинг нуқсонлари оқибатида етказилган зарар учун жавобгар шахслар
(1018-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-1088-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2025 й., 03/25/1088/0948-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.