Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга зарар марҳумнинг ушбу Кодекс 1007-моддаси қоидалари бўйича аниқланган иш ҳақи (даромади)нинг марҳум ҳаёт вақтида улар ўз таъминоти учун олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган улуши миқдорида қопланади. Бу шахсларга зарарни қоплашни аниқлашда марҳумнинг даромадлари таркибига иш ҳақи (даромад) билан бир қаторда у ҳаёт вақтида олган пенсия, умрбод таъминот ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар киритилади.
Зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорини аниқлашда боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан шахсларга тайинланган пенсия, шунингдек боқувчисининг вафотидан олдин ҳам, вафотидан кейин ҳам тайинланган бошқа турдаги пенсиялар ҳамда иш ҳақи (даромад), стипендия қоплаш ҳисобига киритилмайди.
Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлганларнинг ҳар бирига белгиланган қоплаш миқдори кейинчалик қайтадан ҳисоблаб чиқилмайди, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
боқувчининг вафотидан кейин фарзанд туғилиши;
вафот этган боқувчининг болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган шахсларга ҳақ тўлашни тайинлаш ёки уни тўхтатиш.
Қонунчиликда ёки шартномада қоплаш миқдорини кўпайтириш назарда тутилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
1010-modda. Боқувчиси вафот этган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш миқдори
(1010-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.